Тасвирдаги ҳикматлар-5666

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

"У ерда (яъни жаннатда) бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар" (Наба сураси, 35‑оят).

Нафсни асоссиз ва ёлғон нарсалар эшитишдан поклаш роҳатдан бир бўлакдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло уни жаннат аҳлига неъмат қилиб берди.