35. «Кана»нинг хабари

Category: 44 қоида Written by Administrator


خَبَرُ كَانَ
«Кана»нинг хабари


М: كَانَ البُسْتَانُ مُثْمِرًا Боғ мевали бўлди жумласидаги «مُثْمِرًا мевали» сўзи «кана»нинг хабари дейилади.
«Кана» феълидан кейин икки исм келиб аввалгиси рафъ қилинади. У «кана»нинг исми дейилади. Иккинчиси эса насб қилинади. У «кана»нинг хабари дейилади. Шунинг учун «кана»нинг хабари насб исмлардан ҳисобланади. «Кана»га ўхшаш феъллар юқорида «исмнинг рафъ ўринлари» мавзуида яъни 23-дарсда айтиб ўтилди. Мисоллар ҳам келтирилди.
М: أصبح الشجر مورقا؛ وما زال الجو معتدلا، وصار البستان مثمرا
Танбеҳ: 23-дарсда рафъ ўрни керак бўлгани учун «Кана»нинг исми келтирилди. Ушбу 35-дарсда насб ўрни керак бўлгани учун «Кана»нинг хабари келтирилмоқда.