أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

34. Мунада


الْمُنَادَى
Мунада (ундалма)


Мунодо – нидо (чақириш) учун махсус ҳарфларнинг бири сўнгидан тушиб, чақирилган зотнинг сўзловчига илтифот қилиши ва сўзланажак сўзга диққат этиши талаб этилган исмдир. Масалан: муаллим «يا عبد الله، لا تلعب» (Эй Абдуллоҳ, ўйнамагин) деса, Абдуллоҳ исмли ўқувчининг ўгирилиб қарашини ва لا تلعب (ўйнамагин), деган сўзнинг диққат этишини талаб қилган бўлади. Шунингдек, бу жумладаги عبد الله исми «мунодо» бўлади.
Нидо ҳарфлари ушбулардир.
يا، أيَا، هَيَا، أىْ، أ
يا عبدَ اللهِ، أيا عَبدَ الكريمِ، هَيَا عَبْدَ الرحمٰنِ، أي جَمالَ الدينِ. أعماد الدين  кабилар.
Мунодо тўрт хил бўлади:
1. Накраи мақсуда. 2. Накраи ғойри мақсуда. 3. Алами муфрад. 4. Музоф.
1. «Накраи мақсуда» деб муаййан бир зот қасд қилинган накрага айтилади. Масалан муаллим, исмини билмаган бир ўқувчининг ўйнаб турганини кўриб, унга қараб يا تلميذُ لا تلعبْ деса, бунда تلميذ муаййан бир шогирд (масалан, Усмон) мақсад этилган бўлади. Ва унинг ўйнамаслиги талаб қилинган бўлади. تلميذ эса накрадир.
2. «Накраи ғойри мақсуда» деб муаййан бир зот қасд қилинмаган накрага айтилади. Масалан: муаллим қийин бир масалани сўзлаш олдидан ўқувчиларнинг назар диққатларини жалб этиш учун يا غافلاً اسمعْ كلامى деса, бунда غافلاً дан муаййан бир шогирд мақсад бўлмай, балки ғафлат босган ҳар бир шогирднинг диққат билан тинглаши талаб қилинади.
3. «Алами муфрад» деб музоф бўлмаган аламга айтилади.
يا فريدُ، يا محمودانِ، يا محمودونَ каби.
4. «Музоф» деб иккинчи бир исмга нисбат берилган исмга айтилади.
يا عبدَ الله، يا أميرَ الْمؤمنينَ каби.
Мунодо музоф ва накраи ғойри мақсуда бўлганда мансуб бўлади. يا أميرَ الْمؤمنينَ، يا غافلاً каби.
Алам муфрад ва накра мақсуда бўлганда нимага марфуъ бўлса, шунга мабний бўлади.
يا فريدُ، يا تلميذُ، يا محمودان каби. Буларнинг аввалгиси ва иккинчиси рафъ аломатлари дамма бўлганидан даммага мабний бўлган.
Кейингисининг рафъ аломати алиф нун бўлганлигидан алиф нунга мабний бўлган.
Қуйидаги мунодолардан музофнинг устига ض, алами муфраднинг устига ف, накраи мақсуданинг устига ص, накраи ғойри мақсуданинг устига غ қўйиб ажратинг.
يا ولدُ لا تلعبْ. يا غافلاً والْموتُ يطْلبهُ. يا عبدَ اللهِ اقرأْ درسكَ. يا حَليمًا لقد ألّفتَ القلوبَ. يا رؤوفًا بالعبادِ. يا فاطمةُ أُسكُتِي. يا مغترًّا دع الغرورَ. يا بُنَيَّ أكرمْ أستاذَكَ. أعبد اللهِ قُمْ للصَّلاةِ. يا طالبَ العلمِ اجتهدْ لتُفلِحَ. يا رجلُ خذ بيدي. يا كريْمًا أحسنْ إلَى الفقيرِ. يا مسلمونَ أقيموا الصلاةَ. بأبِي أنت وأمي يا رسول اللهِ. يا إخوانُ أما عندكم محل نبيتُ فيه هذه الليلةَ؟
Қуйидаги мунодаларга ҳарф нидоларидан киритиб, тўғрилаб ёзинг ва ҳаракатларини қўйинг.
عبد القدوس. زينب. جاهل. زين العابدينَ. غلامَينِ. فريدينِ. منصفين. مؤمنون. غلام. خالد. حسين. مُحسنينَ. صلاح الدين. علىٌّ. مَريَم. عالِمٌ. طالب مالٍ. عمر. سراج الْملة. رئيس البلد. قائد الْجيش.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]