30. Мафъулум маъаҳ

Category: 44 қоида Written by Administrator


الْمَفْعُولُ مَعَهُ
Мафъул маъаҳу («билан», «бирга» маъносидаги тўлдирувчи)


М: حَفِظَ مُحَمَّدٌ والمصباح Муҳаммад чироқ билан ёдлади жумласидаги «المصباح чироқ» сўзи «мафъул маъаҳу», деб аталади.
Агар сенга бир одам: سِرْتُ والجَبَلَ حتي وَصَلْتُ آخرَ الصَّعِيدِ «Тоғ бўйлаб юрдим, охири мақсадимга етдим» деса, бу одамнинг тоғ ёнидаги йўлдан юриб, мақсадига етганини англатади.
Шунингдек, агар сен бир жойга етиб бориш истагини билдириб, бир кишидан сўрасанг, у сенга:
اذهب والشارع الجديد
«Янги йўлдан боргин» деб айтса, гапининг маъноси, боришинг янги йўл бўйлаб, ўнгга ҳам чапга ҳам бурилмасдан юрсанг, шунда кўзлаган мақсадингга етасан, деганидир.
Биринчи мисолда «тоғ» сўзи, иккинчи мисолдаги «йўл» сўзи «мафъул маъаҳу» деб номланади. «Мафъул маъаҳу» насб ҳолатида бўлади, унинг олдида келган «вов» эса «Вов маъия» дейилади.
Шу каби: حفظ محمد المصباحَ (Муҳаммад чироқ билан ёдлади) жумласидаги «чироқ» сўзи,
سار الأمير والجندَ (Амир аскар билан юрди) жумласидаги «аскар» сўзи,
توجه القوم والنيلَ (Халқ Нил бўйлаб йўналди) жумласидаги «Нил» сўзи мафъул маъаҳудир.
Феъл воситасида содир бўлган нарсага далолат қилган ҳар бир исм «мафъул маъаҳу», дейилади.
Юқорида ўтган мавзулардан бизга мафъуллар бешта эканлиги маълум бўлди:
1. Мафъул биҳ.
2. Мафъул мутлақ.
3. Мафъул лиажлиҳ.
4. Мафъул фийҳ.
5. Мафъул маъаҳ.