28. Мафъулул лиажлиҳи

Category: 44 қоида Written by Administrator


الْمَفْعُولُ لأَجْلِهِ
Мафъул лиажлиҳи
(сабабни ифодаловчи тўлдирувчи)


М: حَفِظَ مُحَمَّدٌ الكِتَابَ رَغْبَةً فِي التَّقَدُّمِ Муҳаммад китобни пешқадам бўлишни хоҳлагани учун ёдлади жумласидаги «رَغْبَةٌ (хоҳлагани учун) сўзи «мафъул лиажлиҳи» деб аталади.
Ҳар бир иш содир бўлишида бирор сабаб бўлади.
Агар биз: وقف الجند (Аскар тўхтади) десак, эшитувчи Аскар тўхтаганини тушунади, лекин тўхташ сабабини билмайди. Тингловчига сабабини билдириш мақсади ҳам бўлса: وقف الجند إجلالاً للأمير (Аскар амирни улуьлаш учун тўхтади) деймиз, шунда феълнинг сабаби тушунилади. Мазкур мисолдаги «ижлалан» сўзи «мафъул лиажлиҳи», дейилади, у эса насб ҳолатида бўлади.
حفظ محمد الكتاب رغبةً في التقدم
«Муҳаммад китобни пешқадам бўлишга қизиқиб ёдлади» жумласидаги «рағбатан» сўзи,
حَجَّ الناس طلباً لمرضاة الله
«Одамлар Аллоҳни розилигини талаб қилиб ҳаж қилдилар» жумласидаги «талабан» сўзи,
زينت المدينة إكراما للقادم
«Келувчини улуғлаб шаҳар безатилди» жумласидаги «икроман» сўзи мафъул лиажлиҳи бўлади.
Шу каби феъл содир қилган сабабни баён қилиш учун айтилган ҳар бир исм мафъул лиажлиҳи, деб аталади.
«Мафъулул лиажлиҳ»ни билиш учун феълнинг олдига «لِمَ» (нима учун?) саволини қўйиш керак. Агар шунга жавоб бўлишга яраса, ўша исм «мафъулул лиажлиҳ» бўлади.
Масалан, юқоридаги мисолдаги феълнинг олдига لِمَ қўшиб لِمَ وَقَفَ الْجندُ؟ деб савол берсак, اجلالاً لأمير шунга жавоб бўлишга ярайди.