27. Мафъулум мутлақ

Category: 44 қоида Written by Administrator


المفعول المطلق
Мафъул мутлақ


(Маъно кучайтурувчи тўлдирувчи)

كَسَرَتِ الْخَادِمَةُ الصُّحَيفَةَ

كَسَرَتِ الْخَادِمَةُ الصُّحَيفَةَ كَسْرًا

نام الوليدُ

نام الوليدُ نَومًا خَفِيفًا

دَقَّتِ الساعةُ

دَقَّتِ الساعةُ دَقَّتَينِ



Мана юқорида икки тарафда учтадан жумла. Бу жумлалардан чап тарафда бўлганлари ўнг тарафдаги жумлаларнинг ўзи. Лекин фарқи шундаки, чап тарафдаги жумлаларда ўнг тарафдагиларга қараганда бир масдар ортиқдир. Мисол учун كَسَرَتِ الْخَادِمَةُ الصُّحَيفَةَ деб айтсак, бунда гапирилаётган тарелка эҳтимол бутунлай синмагандир, балки ёрилгандир ёки дарз кетгандир деб ўйлаши мумкин. Агар энди бунга كسرًا ни оттириб, كَسَرَتِ الْخَادِمَةُ الصُّحَيفَةَ كَسْرًا десак, дарз кетган ёки ёрилгандир деб, ўйлашга ўрин қолмайди. Балки тарелкани ҳақиқатда синганлигини билдиради. Масалан نام الوليد десак, гапирилаётган боланинг нечук ухлаганини билинмайди. У оз ухлаганми, кўп ухлаганми, чалқанча ухлаганми, ёнини босиб ухлаганми, тинч ва роҳат билан ухлаганми, қўрқиб ухлаганми, буни билинмайди. Энди бунга نومًا خفيفًا ни зиёда қилиб نام الوليدُ نَومًا خَفِيفًا десак, болани енгил ухлаганлигини билдиради.
Шунингдек دَقَّتِ الساعةُ  десак, ҳамма пайт соатнинг жиринглаганини билдиради. Неча марта жиринглагани маълум эмас. Энди бунга دَقَّتَينِ нини қўшиб, دَقَّتِ الساعةُ دَقَّتَينِ десак, соатни неча марта жиринглагани маълум бўлади.
Шу тариқа феълни «таъкидлаш» учун ёки «турини» баёни учун ёки «сонини» баёни учун, феъл сўнгидан келтирилган масдарга «мафъулум мутлақ», деб аталади.
Феъл билан мафъулум мутлақнинг моддалари (лафзлари) кўпроқ бир хил бўлади. Мисол учун حَفِظَ مُحَمَّدٌ الدَّرْسَ حِفْظًا каби.
Мана бунда حَفِظَ феъли билан حِفْظًا масдарининг моддалари бир бўлган. Баъзи бир вақтда феъл билан масдар (мафъулум мутлақ) лафзлари бошқа, маънолари бир хил бўлади. Мисол учун فَرِحَ التِّلْمِيذُ جَزَلاً каби. Мана бу мисолда فَرِحَ феъли билан جَزَلاً масдари, лафзда бошқа, аммо маънода бир хилдир.
Баъзи вақтларда мафъулум мутлақнинг феъли ҳазф қилинади. صَبْرًا каби. اصْبِرْ صَبْرًا тақдиридадир.
Кўп вақт масдар ҳазф қилиниб, унинг ўрнига сифати туради. اجتهدتُ كثيرًا каби. Аслида اجتهدتُ اجْتِهَادًا كثيرًا кўринишдадир.
Шунингдек, масдар ўрнида кўп вақт исми ишора ҳам туради. قال ذٰلِكَ القول каби. Бунда ذٰلِكَ мафъулум мутлақдир.
Шунингдек, масдарнинг ададини билдирган нарса масдар ўрнида туради. اجْتَهِدْ كُلَّ الإجتهاد، تَأّثَّرَ بَعْضَ التَّأَثُّرِ каби.
Баъзи бир мафъули мутлақлар бир сифат билан мавсуф бўлади. Масалан:
قَرَأتُ قِرَاءَةَ جَيِّدَةً، ضَرَبْتَ ضَرْبًا شَدِيدًا، سِرْتَ سَيْرًا كَثِيرًا
Мафъули мутлақ феълларга хосланган эмас. Баъзи вақт исми сифатлардан кейин ҳам мафъули мутлақлари зикр этилади. Масалан:
زَيْدٌ ضَارِبٌ ضَرْبًا شَدِيدًا، الْمَالُ مَسْرُوقٌ سَرَقَة عَجِيْبَةَ ، زَيْدٌ حَسَنٌ حُسْنًا مَقْبُولاً