أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

24. «Инна»нинг хабари (Ҳуруфу мушаббаҳа билфеъл).

خَبَرُ إِنَّ
«Инна (ҳақиқатда)нинг хабари


Ҳар бир гапда, м: إنَّ البُسْتَانَ مُثْمِرٌ
Ҳақиқатда боғ мевалидир дейилганида, иккинчи исм «Инна»нинг хабари дейилади. إنَّ каби амал қилувчи ҳарфлар: أنَّ -ки, كَأنَّ каби, لَكِنَّ лекин, لَيتَ кошки, لَعَلَّ шоядки, لاَ йўқ.
Биз биламиз-ки, агар мубтада ва хабарга «кана» билан зикр қилинган феъллар кирса, биринчи исм рафъ, иккинчи исм насб қилинади. Билгинки, агар у икковига «инна» кирса, «кана»нинг акси бўлиб, биринчи исм насб, иккинчиси исм эса рафъ бўлади. Шунингдек, биринчи исмга «инна»нинг исми, иккинчисига эса унинг хабари дейилади. Келтирилган мисолларга «инна» қўшилса:
إنَّ البستان مُثْمر، وإنَّ الشجرَ مورق، وإنَّ المطر غزيرٌ، وإنَّ الْجَوَّ معتدل
М: «Ҳақиқатда боғ мевалидир». «Ҳақиқатда дарахт барглидир». «Ҳақиқатда ёмғир кўпдир». «Ҳақиқатда ҳаво мўътадил» деб айтасан.
Инна ва ундан кейин зикр қилинган ҳарфларда ҳам «инна» каби бўлади.
علمت أن البستانَ مثمرٌ، وكأن الشجرَ مورقٌ، ولكنَّ المطر غزيرٌ، وليت الجوَّ معتدل.

М: «Билдимки, ҳақиқатда боғ мевали экан». «Дарахт барг чиқарганга ўхшайди». «Лекин ёмғир кўпдир». «Кошки эди ҳаво мўътадил бўлса» ва ҳоказо.
إِنَّ нинг ахавотлари яъни издошлари ҳам мубтадони мансуб қилади. عَلِمْتُ أَنَّ فَرِيدًا مُؤَدَّبٌ، لَيْتَ الشَّبَابَ عَائِدٌ булар أَنَّ билан لَيْتَ кирмасдан аввал فَرِيدٌ مُؤَدَّبٌ، الشَّبَابُ عَائِدٌ кўринишида эди.
إنَّ ва ахавоти кирган жумладаги мубтадо إنَّ нинг исми, хабар إنَّ нинг хабари, деб айтилади.
إنَّ ва ахавоти феълга ўхшаган ҳарфлар бўлганидан «حُرُوفُ مُشَبَّهَة بِالفِعْلِ» (Феълга ўхшаган ҳарфлар) деб аталади.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]