أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

21. Ноиби фоъил

 

نَائِبُ الفَاعِلِ
Ноибул-фоъил (шахси номаълум гапдаги эга ўринбосари)


Ҳар бир гапда, м: حُفِظَ الكِتَابُ Китоб ёдланди. يُطْلَبُ العِلْمُ Илм талаб қилинади, дейилганида исм ноибул-фоъил деб аталади.
Агар сен танийдиган одам соатингни ўғирласа ва сен бу ҳақда хабар беришни хоҳласанг سَرَقَ فُلاَنٌ السَّاعَةَ «Фалончи соатни ўғирлади», деб айтасан. Аммо сен уни танимасанг ёки танисанг ҳам исмини айтишни истамасанг: سُرِقَتِ السَّاعَةُ «Соат ўғирланди», дейсан. Бу жумлада сен фоъилни тушириб, ўрнига фоъил бажарадиган вазифани ифода этувчи сўз яъни мафъулни (тўлдирувчини) келтирасан. Бу соат сўзидир. Шунинг учун у рафъ қилиниб, «ноиб фоъил», деб аталади. Шу билан бирга феълнинг шакли ҳам ўзгартирилади. Агар феъл мозий феъли бўлса, биринчи ҳарф замма, охиридан олдинги ҳарф касра қилинади. Агар феъл музореъ бўлса, биринчи ҳарф замма, охиридан олдинги ҳарф фатҳа қилинади.
Қуйидаги келтирилган мисоллардаги калималар «соат» калимаси каби «ноиб фоъил» бўлади.
М: حُفظ الكتابُ (Китоб ёдланди) жумласидаги «китоб» сўзи, يُطْلَبُ العِلمُ (Илм талаб қилинди) жумласидаги «илм» сўзи, خُلِقَ الإنسَانُ (Инсон яратилди) жумласидаги «инсон» сўзи, تُؤكَلُ الغَنَمُ (Қўй ейилади) жумласидаги «қўй» сўзи, أُرشِدَ الناسُ (Инсонлар ҳидоят қилинади) сўзидаги «инсонлар» сўзи, يُبْغَضُ الْخَائِنُ (Хоин ёмон кўрилади) жумласидаги «хоин» сўзи каби.
Шундай қилиб, ҳар бир сўз олдида шакли ўзгартирилган мажҳул феъл келиб, у фоъил вазифасини бажарадиган мафъулга «ноиб фоъил», дейилади.
Фоъил билан ноиби фоъил орасидаги фарқ қуйидагичадир: фоъил ишни бажарган кишини ёки нарсани кўрсатган исмдир. Ноиби фоъил эса, иш унга тушган киши ёки нарсани кўрсатган исмдир. Кейин фоъил маълум феълдан сўнг келади. Ноиби фоъил эса, мажҳул феълдан сўнг келади.
Ноиби фоъил музаккар бўлса, феъл музаккар бўлади.
Ноиби фоъил муаннас бўлса, феъл муаннас бўлади, Юқоридаги كُسِرَ القَلَمُ، سُرِقَتِ السَّاعَةُ каби.
Шунингдек, ноиби фоъил муфрадда, таснияда, жамда, музаккарда, муаннасда, исми зоҳирда, исми замирда бўлади. Ҳамда ноиби фоъилнинг муфрад, тасния, жам бўлишига қараб феъл ўзгармайди. Балки муфрад ҳолича қолади.
Феъл билан фоъилдан ёки феъл билан ноиби фоъилдан мураккаб бўлган жумлага «жумлаи феълиййа», деб аталади.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]