20. Фоъил

Category: 44 қоида Written by Administrator

فاعل
Фоъил (эга)


Агар сен Маҳмуд исмли кишининг дарахт шохини кесаётганини кўриб, у ҳақда хабар беришни истасанг:
قَطَعَ مَحْمُودٌ الغُصْنَ «Маҳмуд шохни кесди» – деб айтасан.
Бу жумладаги иш-ҳаракатни англатувчи «قَطَعَ» сўзи аввал айтилганидек, феъл деб аталади. Кесишни бажарган кишини англатувчи «Маҳмуд» сўзи эса «فَاعِل» деб номланади. Фоъил доим рафъ ҳолатида бўлиши шарт. «Шох» сўзи иш-ҳаракат воқеъ бўлганини билдирган сўздир. Бу эса «мафъул биҳ» дейилади, бу ҳақда сўз кейинроқ келади.
Фоъил исм бўлиб ундан олдин феъл ўтган бўлади. Бу исм иш-ҳаракатни ким бажарганини англатади.
М: Муҳаммад шохни кесди, у кесилди.
Шишани синдирдим, у синди.
Фоъил музаккар бўлганда феъл музаккар бўлиши, фоъил муаннас бўлганда фоъил муаннас бўлиши лозим:
قَعَدَ مُحَمَّدٌ، قَامَتْ فَاطِمَةُ
каби.
Агар фоъил муаннас бўлса, мозий феълининг охири сукунлик «т» билан муаннас қилинади. Музориъ феълида эса аввалига «т» музореъ ҳарфини келтириш билан бўлади.
М: Зайнаб сафар қилди. سَافَرَتْ زَيْنَبُ
Фотима сафар қилади. تُسَافِرُ فَاطِمَةُ
Агар фоъил тасния ёки жамъ бўлса, феъл фоъил билан бирликда қандай қолган бўлса шундай қолаверади, яъни феъл бирликда бўлади.
М: تقابل النيران وأخبر الراصدون Ой билан кун рўпара келди ва мунажжимлар хабар бердилар.
Фоъил музаккарда, муаннасда, муфрадда, таснияда, жамда, исми зоҳирда, исми замирда бўлиши мумкин:
каби.
جَاءَ الْمُعَلِّمُ، ذَهَبَتِ الْمُعَلِّمَةُ، قَامَ التِّلْمِيذَانِ، لَعِبَ التَّلاَمِذَةُ، قَعَدتُ.
Фоъилнинг муфрад, тасния, жам бўлишига қараб, феъл ўзгармайди. Балки муфрад ҳолича туради.
قَامَ التِّلْمِيذُ، قَامَ التِّلْمِيذَانِ، قَامَ التَّلاَمِذَةُ каби.
Фоъил ҳар вақт феълдан сўнг келади. Шунинг учун уни «маълум феълдан сўнг келиб...», деб таъриф қилинади.
Фоъил жамъи таксир (синиқ кўплик) ва муаннас жам бўлса ҳам феъл музаккар бўлаверади. جَاءَتِ الْجَوَارِى، جَاءَ الْجَوَارِى каби.
Фоъил кўпинча феълдан кейин келади. Баъзида феълдан олдин ҳам келади. 
Масалан:
كَتَبَ زَيْدٌ، زَيْدٌ كَتَبَ، يَكْتُبُ زَيْدٌ، زَيْدٌ يَكْتُبُ каби.
Қоида: Ҳамма фоъиллар марфуъ бўлади.
Масалан:

الرَّجُلُ كَتَبَ، الرَّجُلاَنِ كَتَبَا، الرِّجَالُ كَتَبُوا، الْمَرْأَةُ كَتَبَتْ، الْمَرْأَتَانِ كَتَبتَا، النِّسَاءَ كَتَبْنَ
Қоида: Мухотаб ва мутакаллим сийғаларида бўлган феълларга уларнинг фоъилини англатувчи замирлар қўшилиб келган бўлади. Масалан:

فَتَحْنَا

فَتَحْتُ

فَتَحْتُنَّ

فَتَحْتُمَا

فَتَحْتِ

فَتَحْتُمْ

فَتَحْتُمَا

فَتَحْتَ

نَحْنُ

أنَا

أنتن

أنتما

أنت

أنتم

أنتما

أنت


Қоида: Фоъил мабний исмлардан бўлса, лафзан марфуъ бўлмай балки ҳукман марфуъ бўлади.
Масалан: هُوَ فَتَحَ، أَنْتَ فَتَحْتَ، هَذَا كَتَبَ، هَؤُلاَءِ كَتَبُوا каби.
Баъзи жумлаи феълийяларнинг феъллари мажҳул сийғада бўлади.
Масалан: قُتِلَ بَكْرٌ، ضُرِبَ زَيْدٌ، كُتِبَ الْكِتَابُ  каби.
Баъзи жумлаи феълияларнинг феъллари нафий мозий, нафий музореъ ва жаҳд каби манфий сийғалардан бўлади.
Масалан:
مَا دَخَلَ زَيْدٌ، لاَ يَدْخُلُ زَيْدٌ، لَنْ يَدْخُلَ زَيْدٌ، لَمْ يَدْخُلْ زَيْدٌ
Эслатма: زَيْدٌ كَتَبَ жумласидаги زَيْدٌ калимаси мутақаддим уламолар наздида мубтадо жумласидан саналган бўлса-да, енгиллик мақсадида мутааххир уламолар наздида фоъил жумласидан ҳисобланади.
Эслатма: Музаккар ва муаннас бўлишда ва яна муфрад, тасния ва жамъ бўлишда феъл фоъилига эргашиши ҳақида феъл бобида баён қилинган эди.
Эслатма: فَتَحْتَ ва فَتَحْتُ каби мухотаб ва мутакаллим сийғаларининг охиридаги تлари мутааххир уламолар наздида фоъилнинг замири эмас, балки фақат фоъилнинг мухотаб ва мутакаллим эканлигига бир аломатдир.
Гоҳо феълнинг ўзидан олдин зикр қилинган бир замир фоили бўлади.
Масалан:
هُوَ فَتَحَ، هُمَا فَتَحَا، هُمْ فَتَحُوا، هِيَ فَتَحَتْ، هُمَا فَتَحَتَا، هُنَّ فَتَحْنَ، أَنْتَ فَتَحْتَ، أَنْتُمَا فَتَحْتُمَا، أَنْتُمْ فَتَحْتُمْ، أَنْتِ فَتَحْتِ، أَنْتُمَا فَتَحْتُمَا، أَنْتُنَّ فَتَحْتُنَّ، أَنَا فَتَحْتُ، نَحْنُ فَتَحْنَا.
Бир ишни қилувчига «фоил», дейилади. Жумла ва каломда ҳар бир феълнинг бир фоили зикр қилиниши лозим.
Ҳеч қачон фоилсиз феъл бўлмайди. Ғоиб сийғаси бўлган феълларнинг фоиллари феълдан олдин ёки феълдан кейин зикр қилинган бўлади.
Масалан: زَيْدٌ ذَهَبَ، ذَهَبَ زَيْدٌ каби.
Мухотаб ва мутакаллим сийғаларининг фоиллари феъллари остида келган сийғалар ҳисобланади.
Масалан:

ذَهَبْنَا

ذَهَبْتُ

ذَهَبْتُنَّ

ذَهَبْتُمَا

ذَهَبْتِ

ذَهَبْتُمْ

ذَهَبْتُمَا

ذَهَبْتَ

نَحْنُ

أنَا

أنْتُنَّ

أنْتُمَا

أنْتِ

أنْتُمْ

أنْتُمَا

أنْتَ


Иш унинг устида бажарилган зотга «мафъул», дейилади.
Баъзи феълларнинг фоили ҳам, мафъули ҳам бўлади.
فَتَحَ زَيْدٌ بَابًا، جَمَعَ بَكْرٌ مَالاً، مَدَحَ مَحْمُودٌ خَالِدًا кабилар.
Баъзи феълларнинг эса фоили бўлиб, мафъули ҳеч ҳам бўлмайди. Масалан:
حَسُنَ خَالِدٌ، قَدِمَ بَكْرٌ، جَلَسَ زَيْدٌ кабилар.