أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

16. Феълнинг насб ўринлари

نَصْبُ الفِعْلِ وَمَوَاضِعُهُ
Феълнинг насб (истак майли) ўринлари


Феълдан олдин ушбу: أنْ -иш, لَنْ -майди, إذًا ундай бўлса, كَيْ -иш учун ҳарфлар (юкламалар)нинг бири келса, феъл насб қилинади.
Гапда хатога йўл қўймаслик учун қайси жумлада феъл насб, жазм ёки рафъ бўлишини: қайси жумлада исм рафъ, насб ёки жар бўлишини билиб олишимиз керак. Бу қоидаларни билиб олиш уларни ўзлаштириш орқали бўлади.
Феъл тўрт ўринда насб қилинади. Ўн олти ўринда жазм қилинади. Булардан бошқа ўринда рафъ қилинади.
Феъл ҳар бир жумлада қуйидаги юкламаларнинг биридан кейин келганида насб қилинади.
М: يَسُرُّنِي أنْ تَنْجَحَ
Муваффақият қозонишинг мени хурсанд қилади.
М: لن يسود الكسلان
Дангаса бахтиёр бўлмайди.
М: إذًا تبلغ المجد جوابا لمن قال سأجتهد
«Ундай бўлса, улуғликка эришасан» (ҳаракат қиламан деган кишига жавобан айтилган гап).
М: جئت كي أتعلم
Ўрганиш учун келдим.
أَنْ баъзи бир ўринларда ўзи маҳзуф бўлиб ҳам феъли музореъни насбли қилади.
حَضَرْتُ لأَسْمَعَ، لاَ تَنْهَ عَنْ خُلُقٍ وَتَأْتِيَ مِثْلَهُ، اِصْبِرْ حَتَّي أَرْجِعَ إِلَيْكَ. اِجْتَهِدْ فَتَنَالَ الْجَائِزَةَ.

Булар аслида:

حَضَرْتُ لأَنْ أَسْمَعَ، لاَ تَنْهَ عَنْ خُلُقٍ وَأَنْ تَأْتِيَ مِثْلَهُ، اِصْبِرْ حَتّى أَنْ أَرْجِعَ إِلَيْكَ. اِجْتَهِدْ فَأَنْ تَنَالَ الْجَائِزَةَ.
Бўлган.

Қуйидаги жумлалардаги феъли музореъларга насб аломатларини қўйинг.

جِئْتُ كَيْ أَتَعَلَّم. لَنْ تَنَال الْجَائِزَةَ حَتَّى تَجْتَهِدَ كَثِيرًا. قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أَزُوركَ. قُلْتُ إِذَنْ أُكْرِمكَ لاَ تَأْكُلْ وَتَمْشِي فِي الشَّوَارِعِ. لاَ تُغْضِبْ رَئِيسَكَ فَتَكُون مِنَ الْخَاسِرِينَ. قَالَ التِّلْمِيذُ أَنَا أَجْتَهِدُ كَثِيرًا. قُلْتُ إِذَنْ تَنْجَح فِي الإِمْتِحَانِ. لأَسْعَيَنَّ حَتَّى أُرْضِيكَ.
لاَ تَحْسَبِ الْمَجْدَ تَمْرًا أَنْتَ آكِلُهُ * لَنْ تَبْلُغ الْمَجْدَ حَتَّى تَلْعَقِ الصَّبْرا

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]