أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

15. Асмои хамса эъроби

إعراب أسماء خمسة
Беш исмнинг эъроби


Мўъраб бўлган муфрад исмларнинг рафъ аломати замма, насб аломати фатҳа ва жар аломати касрадир. Масалан;
Рафъ:

عَالِمٌ، العَالِمُ، عَالِمَةٌ، العَالِمَةُ، رَجُلٌ، الرَّجُلُ، مَكْتَبٌ، الْمَكْتَبُ

Насб:

عَالِمًا، العَالِمَ، عَالِمَةً، العَالِمَةَ، رَجُلاً، الرَّجُلَ، مَكْتَبًا، الْمَكْتَبَ

Жар:
 
عَالِمٍ، العَالِمِ، عَالِمَةٍ، العَالِمَةِ، رَجُلٍ، الرَّجُلِ، مَكْتَبٍ، الْمَكْتَبِ
Лекин أبُوهُ، أخُوهُ، حَمُوهَا، فُوهُ، ذُومَالٍ каби «асмои хамса» (беш исм) деб номланувчи беш муфраднинг эъроби бошқа муфрадларники каби ҳаракат билан эмас, балки охиридаги иллатли ҳарфлар биландир. Шунинг учун ушбу беш муфраднинг рафъ аломати «و» , насб аломати «ا» ва жар аломати «ي»дир.
Масалан:

ذُومَالٍ

فُوهُ

حَمُوهَا

أخُوهُ

أبُوهُ

الرفع

ذامَالٍ

فاهُ

حَماهَا

أخاهُ

أباهُ

النصب

ذي مَالٍ

فِيهِ

حَمِيهَا

أخِيهِ

أبِيهِ

الجر



Ушбу беш исмнинг эъроби иллатли ҳарфлар билан келиши бир исмга музоф бўлиши шарт қилинган. Агар ушбу исмлар ҳеч бир исмга музоф бўлмасдан ёлғиз зикр этилса, эъроби иллатли ҳарф билан бўлмасдан балки бошқа исмлар каби уч ҳаракат билан бўлади.
Масалан: أبٌ، أبًا، أبٍ، أخٌ، أخًا، أخٍ каби.
ذُو - ҳеч қачон ёлғиз зикр қилинмайди.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]