9. Бина сўзларнинг хиллари

Category: 44 қоида Written by Administrator

أَنْوَاعُ البِنَاءِ
Бина (ўзгармас) сўзларнинг хиллари


Охири ўзгармайдиган сўзларга сукун билан м: لَمْ ёки дамма билан м: حَيثُ ёхуд фатҳа билан бўлади.
М: أينَ ёки بسم الله даги ب ни касра билан ўқиш лозим бўлади. Булар тўғри нақл қилиш, яъни тўғри эшитиб ўрганиш орқали аниқланади.
Сўзлар жумлада охири бир хил ҳолатда бўлишини ёки ўзгарадиган бўлишини билиб олдик. Калималарнинг охири тўрт ҳолат: сукун, дамма, фатҳа, касрадан бошқача бўлмаслигини билиб ол. Охири сукун билан ўқилиши лозим бўлган ҳар бир сўз сукунли мабний дейилади.
М: فِي، عَنْ، مِنْ، لَنْ، لَمْ
Охири дамма билан ўқилиши лозим бўлган ҳар бир сўз даммали мабний дейилади.
М: منذُ، نَحنُ، حيثُ
Охирини фатҳа билан ўқиш лозим бўлган ҳар бир сўз фатҳали мабний дейилади.
М: ثُمَّ، ليتَ، أينَ
Охири касра билан ўқиш лозим бўлган ҳар бир сўз касрали мабний дейилади.
М: التَّقَدُّمُ بِالإجْتِهَادِ (Ривожланиш ҳаракат биландир) لِكُلِّ مُجْتَهِدٍ نَصِيبٌ (Ҳар бир ҳаракат қилувчининг насибаси бўлади), гапдаги «بِ» ҳамда «لِ» ҳарфлари. Калима сукун, дамма, фатҳа ёки касрага мабний эканини бирор бир қоида билан билиб бўлмайди.
Бу нарсаларни аниқлашда саҳиҳ китоблардаги нақлга ва билувчи кишиларнинг сўзларига суянилади.
Агар бирор киши сенга: «لَمْ» нинг сукунга, «حيثُ» нинг даммага, «أينَ» нинг фатҳага, «بِ» нинг касрага мабний эканини қаердан билдинг?
М: Нима учун «لَمْ» даммага мабний бўлиши мумкин эмас? деб айтса, сен: (Бу нарсаларни ўқиб ўрганиладиган қоидалар билан эмас, эшитиш йўли билан билиш мумкин, ҳамда мен «لَمْ» калисини хатосиз арабча ибораларнинг ҳар бирида фақат сукун ҳолатида эшитганман деб жавоб берасан.
Шоирнинг сўзи: لَمْ أَخُنْ عَهْدًا وَلَمْ أُخْلِفْ وُعودًا
«Аҳдга хиёнат ва ваъдага хилоф қилмадим».
Юқоридаги сабабларга кўра мен «لَمْ» нинг дамма ва бошқа ҳаракатларга эмас, балки сукунга мабний эканини билиб олдим. Шунинг учун мен уни сукун ҳолатида талаффуз қиламан.
Шунингдек, мабний калималардан кўпининг мабний бўладиган ҳаракатини билишнинг иложи йўқ, балки ягона йўл тўғри нақлдир. Лекин буларни билиш бизга жуда ҳам қийин эмас, чунки мабний калималар мўъраб калималарга нисбатан жуда оз. Бундай калималарнинг охири ўзгармайдиган бўлгани учун одамлар уларни кўпинча тўғри талаффуз қиладилар. Шундай бўлишига қарамасдан, биз уларнинг истеъмолдаги энг машҳурларини айтиб ўтамиз.
Барча ҳарфлар, шунингдек, музореъ феълидан ташқари ҳамма феъллар ўзгармас сўзларга киради. Исмдан иборат бўлган лафзларнинг баъзилари дамирлар, яъни олмошлар.
М: أنَا мен, أنتَ сен, هُوَ у; баъзилари мавсула исмлар (нисбий олмошлар), м: الَّذي қайсики, الَّتي шундайки; баъзилари ишора исмлари, яъни кўрсатиш олмошлари, м: هذا، هذه баъзилари шарт исмлари дейилади, м: من ким, مهما қачон.