8. Мабний ва мўъраб

Category: 44 қоида Written by Administrator

الْمَبْنِيُّ وَالْمُعْرَبُ
Мабний (ўзгармас) ва мўъраб (ўзгарувчи сўзлар)


Сўзлар таркибига кўра, (жумлада) икки қисмга бўлинади.
Биринчиси: охири ҳеч ўзгармайдиган сўзлар. Булар мабний (ўзгармас) сўзлар деб аталади.
Иккинчиси: охири ўзгарадиган сўзлар. Булар мўъраб (ўзгарувчи) сўзлар деб аталади.
Уч тур: феъл, исм ва ҳарфни ўз ичига олган сўзлардан тугал маъно ифода этадиган жумлаларнинг тузилиши сенга айтиб ўтилди. Бу сўзларнинг барчаси жумлада бир хил турланавермайди. Балки улардан қандай жумлада бўлишидан қатъи назар, охири бир хил ҳолатда келадиганлари мавжуд. Улар мабний деб аталади.
М: أين الكتاب (Китоб қаерда?), أين ذهب علي (Али қаерга кетди?).
مِنْ أينَ جِئتَ (Қаердан келдинг?), гапларида «أينَ» калимасидаги «ن» ҳарфини фатҳа билан ўқиш лозим. Жумлалар ҳар қанча ўзгармасин «ن» ни фатҳадан ажратиш тўғри бўлмайди.
Калималарнинг охири турли ҳолатларда бўладиганлари ҳам бор. Улар мўъраб деб номланади.
М: السماء صافية (Осмон мусаффодир), حَجَبَتِ السُّحُبُ السَّمَاءَ (Осмонни булутлар тўсди), نَظَرْتُ إلى السَّمَاءِ (Осмонга қарадим) жумлаларидаги «سَمَاءٌ» сўзи мўъраб калималарига мисол бўла олади. Чунки «سَمَاءٌ» калимасининг охирига биринчи жумлада дамма, иккинчи жумлада фатҳа, учинчи жумлада эса касра билан ҳаракат берилган.