أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

5. Муфрад музаккар ва жамъ.

الْمُفْرَدُ وَالْمُثَنَّى وَالْجَمْعُ
Муфрад (бирлик), мусанна (иккилик) ва жамъ (кўплик)


Исм, шунингдек, уч қисмга бўлинади:
Муфрад, м: فاضل фозил ва فاضلة фозила;
Мусанна, м: فاضلان икки фозил ёки فاضلين икки фозилнинг, икки фозилни; فاضلتان икки фозила ёки فاضلتين икки фозиланинг, икки фозилани;
Жамъ, м: فاضلون фозиллар ёки فاضلين фозилларнинг, фозилларни ёки فضلاء фозиллар.
Исм музаккар ва муаннасга бўлинишини билиб олдинг. Билгинки, исм яна муфрад, мусанна ва жамъга бўлинади.
Бир донани англатувчи исм муфрад дейилади.
М: فَاضِلٌ (фозил) ва فَاضِلَةٌ (фозила ( , مُجْتَهِدٌ (тиришқоқ), ва مُجْتَهِدَةٌ (тиришқоқ аёл).
Муфрадга «ا» ва «ن » ёки «ي» ва «ن» қўшилиши билан иккилик исм ясалади ва мусанна деб аталади.
М: فَاضِلاَنِ (икки фозил) ёки فَاضِلَينِ (икки фозилнинг, икки фозилни) ва فَاضِلَتَانِ (икки фозила) ёки فَاضِلَتَينِ (икки фозиланинг, икки фозилани مُجْتَهِدَانِ   (икки тиришқоқ) ёки مُجْتَهِدَينِ (икки тиришқоқнинг, икки тиришқоқни) ва مُجْتَهِدَتَانِ (икки тиришқоқ аёл) ёки مُجْتَهِدَتَينِ (икки тиришқоқ аёлнинг, икки тиришқоқ аёлни).
Муфрад музаккар исмга «و » ва «ن » ёки «ي » ва «ن », муфрад муаннас исмга «ا » ва «ت » ни қўшиш билан, шунингдек муфрад исмнинг тузилишини ўзгартириш орқали жамъ ясалади.
М: فَاضِلُونَ (фозиллар) ва فَاضِلِينَ (фозилларнинг, фозилларни) ва فُضَلاَء (фозиллар), فُضْلَيَاتٌ (фозилалар).

Иккилик қоидаси

Қоида: Ҳар бир тасния (иккилик) сийғаси муфрад (бирлик) сийғасидан ҳосил бўлади. Ҳар қандай муфрад бўлса ҳам унинг охирига бир алиф билан касрали нун (انِ) киритилса тасния сийғаси ҳосил бўлади.
Масалан: عَالِمٌ = عَالِمَانِ، فَرَسٌ = فَرَسَانِ
«Эслатма» Тасния сийғасининг  (ا)баъзи вақтда ى га қалб қилинади.
Масалан: عَلِيْمَانِ، عَلِيْمَتَانِ، مَكْتَبَيْنِ، فَرَسَيْنِ  каби.
Қоида: Агар муфрад исмнинг охирида аслида «و » бўлган (ا)  бўлса, тасния сийғасига айлантирилганда шу (و) - (ا)  га қалб қилинади.
Масалан: عَصَا. عَصَا- عَصَوَان аслидаعُصَوٌ  эди.
Қоида: Агар муфрад исмнинг охирида аслида «ى » бўлган (ا)  бўлса, тасния сийғасига айлантирилганда шу «ى » га қалб қилинади.
Масалан:   فَتَى. فَتَى- فَتَيَانِ  аслида فَتَى дир.
Қоида: Охирида алифи мақсура бўлган муаннас исмларнинг алифлари тасния сийғасига айлантирилганда «ى»га қалб қилинади.
Масалан: صُغْرَى – صُغْرَيَانِ، حُبلَى - حُبلَيَانِ каби.
Қоида: Охирида алифи мамдуда бўлган муаннас исмларнинг ҳамзалари тасния сийғасига айлантирилганда «و »га қалб қилинади.
Масалан:حَمْرَاءُ - حَمْرَاوَانِ، صَحْرَاءُ - صَحْرَاوَانِ  каби.
Қоида: Охиридаги ҳамзалари аслий ҳарф бўлган исмларнинг ҳамзалари тасния сийғасига айлантирилганда «ى » га ҳам «و » га ҳам қалб қилинмайди.
Масалан: كِسَاءُ - كِسَاآنِ، رِدَاءُ - رِدَاآنِ ، قُرَّاءُ - قُرَّاآنِ каби.
Қоида: أبٌ лафзи каби муфрад исмларнинг охирларидаги ҳазф қилинган (و)лари сийғаларида ҳазф қилинмайди.
Масалан: حَمٌ - حَمَوَانِ، أَخٌ - أَخَوَانِ، أَبٌ - أَبَوَانِ каби.
حَمٌ، أَخٌ، أَبٌ  лафзлари аслида حَمُو، أَخُو، أَبُو дир.
Қоида: Тасния сийғалари бир калимага изофа йўли билан қўшилиб сўзланганида, охиридаги «ن» лари тушиб кетади.
Масалан:مَكْتَبَاكُمْ - مَكتَبَيْكَمْ، فَرَسَاكُمْ - فَرَسَيْكُمْ  дейилади.
Лекин مَكْتَبَانِكُمْ деб айтилмайди.
 
Кўплик қоидаси

Исмни зикр қилиш орқали иккитадан ортиқ нарса ирода этилса, бу исмга «жамъ сийғаси», дейилади.
Масалан:  عَالِمُونَ،  عَالِمَاتٌ، مَكَاتِبُ،  أَفْرَاسٌ кабилар.
Жамъ сийғалари тасния сийғалари каби муфрад (бирлик) сийғасидан ҳосил бўлади.
1. Баъзи муфрад сийғаларини жамъ сийғасига айлантириш учун исмнинг охирига сукунлик «вов» билан фатҳали нун яъни (ونَ) ҳарфлари орттирилади.
Масалан: عَالِمٌ - عَالِمُونَ каби. Бундай ҳол музаккар исмларда рўй беради.
2. Баъзиларига эса (ا) ва (ت) ҳарфлари орттирилади.
Масалан: عَالِمَةٌ - عَالِمَاتٌ каби.
Бундай ҳол муаннас исмларда рўй беради.
Баъзи муфрад сийғаларини жамъ сийғасига айлантиришда исмнинг вазни ва бирлик шакли ўзгартирилади.
Масалан:   مَكْتَبٌ - مَكَاتِبٌ، فَرَسٌ - أَفْرَاسٌкабилар.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]