أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

4. Музаккар ва муаннас.

الْمُذَكَّرُ وَالْمُؤَنَّثُ

МУЗАККАР (ЭРКАК ЖИНС) ВА МУАННАС (АЁЛ ЖИНС) ИСМЛАРИ


Исм жинсига кўра икки қисмга бўлинади:
Музаккар: عَلِيٌّ Али, جمل туя, حصان от.
Муаннас: عائشة Оиша, ناقة урғочи туя, هرة урғочи мушук.
Сўзни уч турга (феъл, исм, ҳарф) бўлинишини ҳамда феълнинг уч хил: мозий, музореъ ва амр эканини билдинг. Исм эса иккига бўлинади музаккар ва муаннас.
Эркак жинсини англатадиган ҳар бир исм "музаккар", деб аталади. М: عَلِيّ  (Али), حُسَين (Ҳусайн), جَمَل (туя), بَغْل (хачир), حِصَان (от),  حِمَار (эшак) ва هِرّ (мушук).
Аёл жинсини англатадиган ҳар бир исм "муаннас", деб аталади.
М: عَائشَة (Оиша), فَاطمَة (Фотима), عَزِيزة (Азиза), نَاقَة (урғочи туя), بَغْلَة (урғочи хачир), حِمَارَة (урғочи эшак) ва هِرَّةٌ (урғочи мушук).

МУАННАСЛИК АЛОМАТЛАРИ

Сўзнинг охирига боғланиб келадиган муаннаслик аломатлари;
1. Ҳаракатли муаннас «те» си (тои мудаввара ёки тои марбута).
عائشة، مؤمنة، غزالة، برتقالة، أريكة каби.
2. Қисқа муаннас алифи (алифи мақсура).
سَلْمَى، بُشْرَى، ظَمْأى каби.
3. Узун муаннас алифи (алифи мамдуда).
هيفاء، حمراء، صنعاء، بيداء

МУАННАС ТУРЛАРИ

Биринчидан: Муаннас далолат қилиш жиҳатидан икки қисмга бўлинади.
1. Ҳақиқий муаннас – у туғадиган ёки тухум қўядиган инсон ёки ҳайвонга далолат қилган нарсадир.
Масалан: امرأة، بقرة، حمامة
2. Мажозий муаннас – инсон ёки ҳайвондан ташқари нарсага далолат этган нарсадир. Араблар уларни мажозий ҳолатда муаннас, деб муомала қилишган.
Масалан: شمس، دار، حرب
Иккинчидан: Муаннаслик аломатига боғланиш ёки боғланмаслик жиҳатидан уч қисмга бўлинади.
1. Маънавий муаннас – ҳақиқий муаннасга далолат қиладида аммо муаннаслик аломати бўлмайди.
Масалан: زينب، سعاد، مرضع، أتان
2. Лафзий муаннас – музаккарга далолат қилади, бироқ муаннаслик аломати ёпишиб келади.
حمزة، طلحة، زكريا
3. Маънавий лафзий муаннас – ҳақиқий муаннасга далолат қилади ва муаннаслик аломати ҳам ёпишиб келади.
فاطمة، ليلى، الخنساء
«Ан–Найм» луғат китобининг 956-бетида 41 та музаккар шаклли муаннас сўзлар ҳамда 38 та иккала жинсда қўлланадиган исмлар рўйхати келтирилган.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]