2. Калималарнинг турлари

Category: 44 қоида Written by Administrator

СЎЗЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


Сўзлар уч турга бўлинади:
Биринчиси, феъл дейилади,
Масалан: كَتَبَ ёзди, يَكْتُبُ ёзяпти, ёзади, اكْتُبْ ёз!;
Иккинчиси, исм дейилади.
Масалан: مُحَمَّد Муҳаммад, عُصْفُور чумчуқ, تُفَّاحَةٌ олма;
Учинчиси, ҳарф дейилади.
Масалан:هَلْ -ми?, فِي -да, لَمْ -ма.
Алифбо ҳарфларидан ясалган барча сўзлар учта сўз турига бўлинади.
Биринчиси феъл, иккинчиси исм, учинчиси эса ҳарф, деб аталади.
Феъл, м: كَتَبَ (ёзди), يَكْتُبُ (ёзяпти, ёзади), اكْتُبْ (ёз), دَحْرَجَ (юмалатди), يُدَحْرِجُ (юмалатяпти, юмалатади), دَحْرِجْ (юмалат) ва انْطَلَقَ (кетди), يَنْطَلِقُ (кетяпти, кетади, انْطَلِقْ (кет) ва اسْتَخْرَجَ (чиқарди), يَسْتَخْرِجُ (чиқаряпти, чиқаради), اسْتَخْرِجْ (чиқар) каби калималар, ҳамда иш ҳаракатни ҳосил бўлиши ва замонга далолат қилувчи сўзлар феъл дейилади.
Исм, м: مُحَمَّدْ (Муҳаммад), عُصْفُورٌ (чумчуқ), تُفَّاحَةٌ (олма), أرْضٌ (ер), سَمَاءٌ (осмон), شَمْسٌ (қуёш), قَمَرٌ (ой) каби сўзлар ҳамда инсонларни чақириш учун, нарсаларни номлаш учун ишлатиладиган сўзлар ҳам исм дейилади. Шунингдек, инсонлар, тоғлар, дарё ва мамлакатлар номлари ҳамда ҳайвон ўсимлик ёки бирор бир жонсиз нарсага далолат қилувчи сўзлар ҳам исмдир.
Ҳарф, м: ثُمَّ، إلَي، مِنْ، لَمْ، فِي، هَلْ кабилар. Бошқа сўз туркумлари (яъни, феъл, исм) билан бирга келганидагина маъно англатадиган сўзлар ҳарф дейилади.