1. Араб алифбоси

Category: 44 қоида Written by Administrator

بسم الله الرحمن الرحيم

محروف الهجائية

Араб алифбоси

 

Ҳаммаси бўлиб араб тилида 28 та ҳарф бор:

ألِفٌ، بَاءٌ، تَاءٌ، ثَاءٌ، جِيْمٌ، حَاءٌ، خَاءٌ، دَالٌ، ذَالٌ، رَاءٌ، زَايٌ، سِينٌ، شِينٌ، صادٌ، ضادٌ، طَاءٌ، ظَاءٌ، عَينٌ، غَينٌ، فَاءٌ، قَافٌ، كَافٌ، لاَمٌ، مِيمٌ، نونٌ، واوٌ، هاءٌ، يَاءٌ.

Бу ҳарфлар қуйидагича шаклда ёзилади.

ا، ب، ت، ث، ج، ح، خ، د، ذ، ر، ز، س، ش، ص، ض، ط، ظ، ع، غ، ف، ق، ك، ل، م، ن، و، ه، ي.

Ушбу 28 ҳарф араб тили алифбосини ташкил этади. Бу ҳарфлар «Алифбо», «Ҳуруф ҳижоия», «Ҳарфу мабоний» номлари билан юритилади.

Ушбу ҳарфлардан و، ا، ي ҳарфлари баъзи ўринларда қисқа ҳижоияни, баъзи ўринларда узун ҳижоияни кўрсатади.

Масалан, أَب، اِبن، أُخت дегандаги «ا» қисқа ҳижоияни, غاب деганда узунини кўрсатади. Аввалги ҳолда ҳамза, деб исмланиб, сўзнинг ўртасида ёки охирида келганда ء ئ кўринишида ёзилади. Иккинчи ҳолда «алиф мад», деб аталади.

Шунингдек, «و» ҳарфи баъзи вақт қисқа, баъзи вақт узун ҳижоияни кўрсатади. Масалан وَرَقٌ، ثَورٌ деганда қисқа, аммо سُوقٌ، مَحْمُودٌ деганда узун ҳижоияни билдиради. Мана шу узун ҳолатни кўрсатганга «мад вови», дейилади.

Шунингдек, «ي» ҳарфи қайсидир вақтда қисқа ва яна қайсидир вақтда узун ҳижоияни кўрсатади.

Масалан: يَكْتُبُ، بَيْتٌ деганда қисқа, دِيكٌ، جَمِيلٌ деганда узун ҳижоияни билдиради. Ана шу узун ҳижоияни билдирганга «мад йоси», дейилади. Мана шу уч ҳарфнинг барчаси «мад ҳарфлари», яъни чўзувчи ҳарфлар, деб номланади.

Барча сўзлар шу ҳарфлардан ясалади. Биз сўзлашганимизда уларни талаффуз этамиз ва бир-биримиз билан гаплашганимизда ишлатамиз.

Масалан: أَبٌ (ота), أُمٌ (она), أَخٌ (ака, ука), أُختٌ (опа, сингил), اجْتِهَادٌ (ҳаракат қилиш), نَجَاحٌ (муваффақият). Сўз бир ҳарфли, بِسْمِ اللهِ даги بِ (билан) ва ألَمْ نَشْرَحْ لَكَ даги ҳамза أ (-ми?), икки ҳарфли, м: مِنْ (-дан), فِي (-да), уч ҳарфли, м: عِنَبٌ (узум), شَجَرٌ (дарахт), тўрт ҳарфли, м: جَدْوَلٌ (ариқ) ва جَعْفَرٌ (сой), беш ҳарфли, м: سَفَرْجَلٌ (беҳи), олти ҳарфли, м: زَعْفَرَان (заъфарон), гоҳида эса етти ҳарфли бўлади, м: اسْتِفْهَامٌ (сўраш). Сўз ясалганида ҳарфлар сони бундан ошиб кетмайди.